СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМИ САЙИДБАҲРОМ САЙИДМУСАЕВНИНГ ҒАЗНОВ МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2023-09-22 15:40:33 158
Сўх тумани ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевнинг Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди
Қабул жараёнида фуқароларнинг соғлигини тиклаш, кўча йўлларини таъмирлаш, ичимлик суви тармоқларини тортиш, имтиёзли кредитлар олиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20-сонли қарори асосида ер майдонлари олиш масалалари, ҳамда тадбиркорлик фаолиятига оид мурожаатлари тумандаги масъул ташкилотлар раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.
Қабул жараёнида фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва ижобий ҳал қилиш борасида туман ҳокими томонидан ташкилот ва корхоналарнинг мутасадди раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Қабулдан сўнг туман ҳокими маҳаллада олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram