Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 127 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДЕМУРСАД МАҲАЛАСИДАГИ 10-СОНЛИ УЎТ МАКТАБИДА 360 ЎРИНЛИ ҚЎШИМЧА БИНО ҚУРИЛМОҚДА

×

 2023-09-22 15:33:10    98

PDF юклаш
Чоп этиш


Демурсад маҳаласидаги 10-сонли УЎТ мактабида 360 ўринли қўшимча бино қурилмоқда

Туманимизда таълим соҳасига берилаётган эътибор доирасида соҳадаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда. Таълим жараёнлари икки ва ҳатто уч сменада олиб бориладиган мактабларда қўшимча бинолар қурилиши турли лойиҳа ва дастурлар асосида бизнинг туманимизда ҳам амалга оширилмоқда.

Демурсад маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 10-сонли умумий ўрта мактабида ҳам айни кунда қўшимча бино қурилиши жадаллик билан давом этяпти. Мазкур иншоот Президентимизнинг 2022 йил 30 декабр кунидаги 465-сонли қарори асосида қуриляпти.

Реконструкция қилиш лойиҳаси асосида иш олиб борилаётган мазкур мактабда вилоятимизнинг Олтиариқ туманидаги “Қурувчи Аъзамжон” МЧЖ ишчи-ходимлари меҳнат қилишаётир. Объектнинг лойиҳавий қиймати 7 миллиард 560 миллион сўмни ташкил этади.

Мазкур МЧЖ иш юритувчиси Ғойибжон Ҳошимовнинг маълумотига кўра, 360 ўринга мўлжалланган мазкур бино ҳудудида янги ошхона қурилди. Мактабдаги волейбол майдончасига янги сунъий тўшама ётқизилди, мактабнинг спорт зали тўлиқ таъмирланди.

Мазкур иншоотнинг фойдаланишга топширилиши октябрь ойнинг сўнгги декадаси этииб белгиланган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram