ТУМАНИМИЗДА “ЁНҒИНДАН ОГОҲЛИК” УМУМИМИЛЛИЙ КАМПАНИЯСИ ДОИРАСИДА АМАЛИЙ ИШЛАР ҚИЛИНМОҚДА
2023-09-20 17:38:25 157
Туманимизда “Ёнғиндан огоҳлик” умумимиллий кампанияси доирасида амалий ишлар қилинмоқда
Барчамизга маълумки, Республикамиз миқёсида 1 сентябрдан бошлаб “Ёнғиндан огоҳлик” умумимиллий кампанияси ўтказилади. Айни кунда ушбу кампания доирасида бизнинг туманимизда ҳам амалий тадбир ва машғулотлар ўтказилмоқда.
Ҳудудий ҳокимликлар билан ҳамкорликда ташкил этилиб ўтказилаётган мазкур кампания доирасида фавқулодда вазиятлар бўлимлари мутасаддилари фаол иштирок этишмоқда. Кампания доирасида ёнғинга қарши кураш бўйича амалий мағулотлар ўтказиш, давлат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотларда иш жойларида ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқитиш ташкил этиш режалаштирилган.
Туманимизнинг Зангат маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган АЁҚШда ҳам туман фавқулодда вазиятлар бўлимига қарашли 16-сонли ёнғинларга қарши кураш бўлинмаси ходимлари иштирокида амалий машғулот ўтказилди. Мазкур амалий машғулот давомида мавзу бўйича фуқаролар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram