Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 17 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛАЛАРДА ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРНИНГ ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ ЯНВАР-АВГУСТ ОЙЛАРИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

×

 2023-09-20 17:09:46    175

PDF юклаш
Чоп этиш


Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчиларнинг жорий йилнинг январ-август ойларида амалга оширилган ишлари тўғрисида маълумот

 

Тумандаги 27 та МФЙ-ларда мавжуд бўлган барча хонадонлар яъни 13802 та хонадонлар тўлиқ хатловдан ўтказилди. Ўтказилган хатловда хонадонларнинг иқтисодий-ижтимоий аҳволи бўйича 3 та тоифаларга ажратиб олинди.

 

1-тоифага мансуб кам таъминланган, эҳтиёжманд даромади паст хонадонлар сони 4 243 та (30,6%);

 

2-тоифага мансуб хонадон аъзоларининг жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромадлари 498 минг сумдан 1 500 минг сўмгача бўлган хонадонлар сони 5 359 та (39%;

 

3-тоифага мансуб яшаш шароити яхши, ўзига тўқ хонадонлар сони 4 244 та (30,4%);

 

Маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари томонидан ишсиз аҳолини ишга        жойлаштириш бўйича қўйидаги ишлар амалга оширилди:

 

Хатловда аниқланган ишсиз фуқароларнинг 5 131 нафарини бандлиги таъминланди.

 

Жумладан:

 

Доимий ва мавсумий иш жойларига – 3

 

122 нафар ишсиз фуқароларни;

 

Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига – 393 нафар ишсиз фуқароларни;

 

Меҳнатга лаёқатли ишсиз ёки норасмий банд аҳолини – 750 нафар фуқароларни ўзини ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланди.

 

Ҳозирги кунда асосий эътибор янги корхоналарни ташкил этиш ва фаолият юритаётган корхоналарнинг қувватини ошириш ҳисобига янги     иш ўринларини яратишга қаратилмоқда.Бу борада туманда ҳоким ёрдамчилари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 8 ойи давомида жами 255 та, шундан 145 та кичик бизнес ва 110 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram