АҲОЛИНИ ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА СОҲИБКОР МАҲАЛЛАСИДА АМАЛИЙ ИШЛАР ҚИЛИНМОҚДА
2023-09-19 18:38:48 131
Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Соҳибкор маҳалласида амалий ишлар қилинмоқда
Айни кунда туманимизнинг 1-сектори ҳудудидаги Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида амалий ишлар қилинмоқда. Маҳалла раиси Ҳабибжон Олимовнинг хабар беришича, маҳаллада бугун мутахассислар томонидан тик қудуқ қазиш ишлари бошлаб юборилган.
Мазкур ишлар “Янги авлод қурилиш инвест” МЧЖ мутасаддилари томонидан амалга ошириляпти. Тик қудуқ қазиш учун МЧЖ томонидан керакли қурилиш ашёлари олиб келинган.
Мутахассисларнинг маълумотига кўра, янги қазилаётган қудуқнинг чуқурлиги салкам 50 метрни ташкил этади. Маҳалла раиснинг билдиришича, маҳалла аҳлини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 9,3 километр масофага ичимлик суви қувурлари ётқизилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram