Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА ТЎЙ-МАРОСИМЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛА ОЛАМИЗ(МИ?)

×

 2023-09-18 17:09:15    141

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманида тўй-маросимларни тартибга сола оламиз(ми?)

Тўй-маросимлар, оилавий тадбирларни ихчамлаштириш, исрофгарчиликка йўл қўймаслик бизнинг халқимиз учун энг долзарб ва азалий масалалардандир. Чунки ушбу масалада тарғибот-ташвиқот ишлари қанчалик кучли бўлмасин, тўй-маросимларни ўтказилишида баъзи бир фуқароларимиз ўз билганидан асло қолмайди. Натижада тўйларни ўтказилишида янгича урф-одатлар ва ёзилмаган қоидалар – бидъатлар пайдо бўлаверади. Афсўски, бугунги ўтказилаётган тўй-маросим ва ҳашамларда биз бунинг гувоҳи бўламиз.

Сўх туманида ҳам тўй-ҳашамларни ўтказиш бўйича қабул қилган тартиб-қоида ва тизим бор, бироқ бунинг аскарияти қоғозларда қолиб кетмоқда. Тартиб-қоидаларни қоғоздан амалга жорий этиш рости, ҳар доим оқсоқланиб келган.

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида айни шу долзарб масала муҳокамаси юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда туманда тўй-маросим ва ҳашамларни ўтказишга масъул бўлган мутасаддилар иштирок этишди.

Тадбирни очиб берган туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов айни кунда тўйлар мавсуми бошланганлиги, тўйларни ўтказилишида жорий этилган тартиб-қоидаларга риоя этмаслик ҳолатлари кўп учраётгани, мана шундай ёзилмаган тартиб-қоидаларга риоя қилмаслик тартибини жорий этиш шарт ва зарур эканлигини, тўй ўтказиш мақсадида фуқароларимизнинг бошида қандай савдолар ўтаётганлиги, туманда қабул қилинган ягона тартиб ва қоидаларни аниқ мисол ва далиллар билан тушунтирди. Тадбир иштирокчиларига Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида қабул қилган тартиб намуна сифатида тушунтирилди.

Тадбирда тўй-маросимларни ўтказиш бўйича масъул бўлган барча вакиллар ушбу масала юзасидан ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини изҳор этдилар. Тўй-маросимларни ўтказилишида ман-манликка йўл қўйган, тартиб-қоидаларга риоя этмаган фуқароларга нисбатан қонуний чоралар кўриш шарт ва зарурлиги алоҳида таъкидланди.  

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram