Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲУДУДЛАРДА ЭҲТИЁЖМАНД ФУҚАРОЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНЯПТИ

×

 2023-09-18 17:07:22    152

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳудудларда эҳтиёжманд фуқаролар ҳолидан хабар олиняпти

Ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олиш, уларга саховат кўрсатиш халқимизга хос қадриятлардан ҳисобланади. Шу кунларда юртдошларимиз бир-бирини қўллаб-қувватлаб, савобли ишларни амалга оширгани буни яққол кўрсатиб турибди.

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида қийин аҳволга тушиб қолган ҳамда эҳтиёжманд оилаларга ҳар томонлама ёрдам берилмоқда. Айниқса, беморлик туфайли қийинчиликка дуч келган фуқаролар ҳолидан хабар олиняпти.

- Малбут қишлоғи Навобод маҳалла фуқаролар йиғини тасарруфига киради. Маҳаллада салкам 1 000 нафар аҳоли истиқомат қилади. Айни кунда маҳаллада энг долзарб бўлган муаммо – ичимлик суви таъминоти ҳал этиш арафасида турибти. Маҳаллага келган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев билан биргаликда кам таъминланган ва ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олдик, маҳалла аҳли билан суҳбатларда муаммоларни босқичма босқич бартараф этилиши қайд этилди, - дейди Навобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Маъмуржон Бобомирҳисенов.

Малбут қишлоғи, “Навобод” кўчаси, 101-уйда истиқомат қиладиган Жамолатхон Қурбоналиева неча йилдан бери хасталикдан азият чекади ва яқинда берилган кўмак туфайли шифохонадан қайтиб келди. Икки нафар фарзанд тарбияси билан банд бўлган фуқаро ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари ва фарзандларига кийим-кечак етказиб берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram