Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ФУҚАРОЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ АЖРАТИЛИБ АМАЛИЙ КЎМАК КЎРСАТИЛМОҚДА

×

 2023-09-16 18:23:21    163

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга моддий ёрдам ажратилиб амалий кўмак кўрсатилмоқда


Сўх туманида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда оғир аҳволдаги беморларни соғлиқларини тиклашлари учун уларга саховат ва кўмак кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Жумладан, туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раҳбари Расулжон Мирсаидовнинг маълумотига кўра, Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг қарорига асосан, туманимизда истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатларга асосан, уларнинг ижтимоий-моддий аҳволи инобатга олиниб, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратилиб, моддий ёрдам сифатида фуқароларга етказилмоқда.


Айтиш лозимки, фуқароларнинг соғлиқларини тиклаш мақсадида операция ва дори-дармон воситалари учун ажратилган маблағлар белгиланган тартибда шартнома асосида ўтказиб берилади. Қўйида кўрсатилган айрим моддий ёрдамлар рўйихатини Сизга тақдим этамиз:

Демурсад маҳалла фуқаролар йиғини “Симодон” кўчаси,  9-уйда яшовчи 1-гуруҳ ногирони Мавутжон Мирзоевнинг мурожаати ўрганилиб, “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 4 520 000 (тўрт миллион беш юз йигирма минг сўм) маблағ даволаниши учун пластик картасига ўтказиб берилди;

Навобод маҳалла фуқаролар йиғини “Офтоб” кўчаси, 8-уйда яшовчи Муборак Нажмиддинованинг мурожаати асосида даволаниши учун «Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 6 858 000 (олти миллион саккиз юз эллик саккиз минг) сўм маблағ пластик картасига ўтказиб берилди.

Сўх маҳалла фуқаролар йиғини “Сўх” кўчасида яшовчи, камтаъминланган фуқаро Мамиржон Ҳасановнинг туман ҳокими номига ёзган мурожаати ўрганилиб «Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан уй-жойини таъмирлаш учун 5 миллион сўм маблағ фукаронинг пластик картасига ўтказиб берилди;

Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғини “Бунёдкор” кўчаси, 59-уйда яшовчи, камтаъминланган фуқаро Назира Маҳмудованинг мурожаати ўрганилиб, «Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 3 нафар фарзандлари учун кийим-кечак етказиб берилди;

Қақир маҳалла фуқаролар йиғини “Чинор” кучасида яшовчи, камтаъминланган, боқувчисини йўқотган фуқаро Гулноза Давлатованинг хонадонида бўлиб шароити урганилди ва «Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва 2 нафар фарзанди учун кийим-кечак етказиб берилди;

Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғини “Зиё” кўчасида яшовчи камтаъминланган оила Тураев Бозорбойнинг холидан хабар олиниб «Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулоти ва фарзанди учун кийим-кечак етказиб берилди;

Чумоқча маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи камтаъминланган фуқаро Карима Юлдошеванинг мурожаати ўрганилиб, «Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан озиқ-овқат махсулоти ва кийим-кечак етказиб берилди;

Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, камтаъминланган фуқаро Абдукарим Эгамбердиевга «Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан мактаб формаси олиб берилди;

Чашма маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, камтаъминланган фуқаро Латифа Аҳмадхўжаеванинг фарзандига «Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан мактаб формаси олиб берилди;

Навобод маҳалла фуқаролар йиғини Малбут кишлоғида яшовчи, камтаъминланган фуқаро Шералиева Г. нинг мурожаати ўрганилиб, «Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва фарзанди учун мактаб формаси олиб берилди;

Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи камтаъминланган фуқаро Райимкул Ирисматовнинг хонадонида бўлиб ҳолидан хабар олинди. Айни кунда туман ҳокими ташаббуси билан мазкур фуқаро хонадонида қурилиш ишлари олиб борилмоқда;

Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, камтаъминланган фуаро Кимиёхон Бобоеванинг ҳолидан хабар олиниб, «Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулоти, ўзи ҳамда фарзанди учун кийим-кечак етказиб берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram