МОДДИЙ ЁРДАМ МАСАЛАСИДА МУРОЖААТ ЭТГАН ФУҚАРО ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
2023-09-16 17:45:36 150
Моддий ёрдам масаласида мурожаат этган фуқаро ҳолидан хабар олинди
Эҳтиёжманд, ижтмоий кумакка муҳтож оилалар ва фуқаролар ҳолидан хабар олиш инсонийликнинг олий фазилатларидан саналади. Айтиш лозимки, ушбу иқдомни амалга оширган инсонлар айни савоб амалларни бажарган инсонлардир.
Туман ҳокимига Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғинидан мурожаат қилган фуқаронинг ҳолидан хабар олинди. Моддий ёрдам сўраб мурожаат этган фуқарога Сўх тумани газлаштириш идораси бошлиғи Шоҳзод Ҳусайнов ва Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши депутати Фаррух Боборустамовлар ҳомийлигида озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram