КЎЧМАС МУЛК ТАРИХИНИ ОНЛАЙН ТЕКШИРСА БЎЛАДИ
2023-09-16 17:43:24 178
Кўчмас мулк тарихини онлайн текширса бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига кўчмас мулк тарихи маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишни йўлга қўйишга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 380-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан кўчмас мулк тарихи маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда.
Давлат хизматидан қуйидаги усуллар орқали фойдаланиш мумкин:
· ДХМга ташриф буюрган ҳолда;
· ЯИДХП ёрдамида;
· davreestr.uz. орқали.
Бунда кўчмас мулкнинг кадастр рақамини акс эттирган ҳолда сўровнома тўлдириб, БҲМнинг 0,5 бараварини тўлаш лозим.
Натижалар қуйидаги шаклдаги маълумотнома тарзида 3 иш кунида тақдим этилади.
Маълумотномада:
· кўчмас муллка нисбатан амалдаги ва олдинги ҳуқуқлар (қурилган йили, майдон квадратурасидаги ўзгартиришлар);
· давлат рўйхатидан ўтказилган сана;
· ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат тури, уни берган орган ва ҳужжат берилган сана.
Абдуманнон Умриддинов - Сўх тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази шўъба мудири
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram