ЯККА ЁЛҒИЗ ФУҚАРОЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
2023-09-16 17:41:56 161
Якка ёлғиз фуқаролар ҳолидан хабар олинди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси Сўх тумани “Инсон” ижтимоий хизматлари маркази томонидан “Меҳр ва саховат куни” доирасида Сўх тумани Ровон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи бир гуруҳ якка ёлғиз яшовчи фуқароларнинг ҳолидан хабар олинди.
- Бундай фуқаролар ҳолидан хабар олининб, уларга марказ томонидан совғалар тақдим этилди. Берилаётган эътибор, яратилаётган қулайликлардан нуронийлар шукроналик руҳида дуо қилдилар, - дейди Сўх тумани “Инсон” ижтимоий хизматлари маркази директори Сайидали Темиралиев.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram