Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИЛАСИЗМИ?

×

 2023-09-16 17:40:09    146

PDF юклаш
Чоп этиш


Биласизми?

Айрим таълим муассасаларида “Аския ва қизиқчилик санъати” йўналиши очилади

“Республикада миллий аския ва қизиқчилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–222-сон, 11.07.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги республика аския ва қизиқчилик санъати маркази;

ҳар йили сўз усталари ва қизиқчилар ўртасида “Хуш кайфият” республика кўрик-танлови;

ҳар икки йилда бир марта “Табассум” халқаро кулги фестивали.

Шунингдек, ҳар йили камида 25 та аудиовизуал асар яратиш учун давлат буюртмаси берилади.

Бунда энг кенг оммалашган 5 та аудиовизуал асар ижодкорлари БҲМнинг 50 баравари (16 млн 650 минг сўм) миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

Давлат органлари, муассасалари ва корхоналари ҳар чоракда камида бир маротаба ўз ходимларининг маданий-естетик ҳордиқ чиқаришлари учун оммавий-маданий ва консерт-томоша тадбирларини ташкил этиш амалиёти йўлга қўйилади.

Бундан ташқари:

аския ва қизиқчилик санъати соҳасида таниқли ижодкорларнинг маҳорат мактаблари фаолияти йўлга қўйилади;

ушбу қарорда белгиланган тартибда ўзининг маҳорат мактабини яратган ижодкорлар асосий иш жойи орқали ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 баравари (4 млн 900 минг сўм) миқдорида қўшимча рағбатлантириб борилади;

маҳорат мактабларига улар фаолият юритадиган муассаса объектларидан текин фойдаланиш ҳуқуқи берилиб, уларга ушбу муассаса томонидан алоҳида хона ажратилади.

2024/2025 ўқув йилидан Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва сирк коллежи ҳамда Фарғона ихтисослаштирилган санъат мактабида “Аския ва қизиқчилик санъати” йўналиши очилади.



Қодиралиев Муроджон Юсубжонович - Фарғона шаҳар адлия бўлими бўлим бошлиғи



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram