Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 202 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ 2-МАВСУМИ ҒОЛИБЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ: СЎХ ТУМАНИДАН 3 ТА МАҲАЛЛАДАН ҚЎЙИЛГАН ЛОЙИҲАЛАР ҒОЛИБ ДЕБ ТОПИЛДИ

×

 2023-09-16 17:38:58    118

PDF юклаш
Чоп этиш


Ташаббусли бюджет 2-мавсуми ғолиблари эълон қилинди: Сўх туманидан 3 та маҳалладан қўйилган лойиҳалар ғолиб деб топилди

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2023 йилдаги 2-мавсумига овоз бериш 16 сентябрда якунланди. Жами 1 187 та лойиҳа ғолиб деб топилди ва уларни амалга ошириш учун 1,4 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилади. Ғолиб бўлган ҳудудларда яшовчилар ғалабани байрам билан нишонлашмоқда.

Ғолиблар рўйхати “Openbudget.uz” сайтида эълон қилинди.

Қайд этилишича, “Openbudget.uz” портали орқали 33 489 та ташаббус учун 16, 2 миллион овоз берилган.

Мазкур портал орқали Сўх туманидан 57 та лойиҳа рўйихатга олинган ва ушбу ташаббуслар ғолиблик учун иштирок этиб кураш олиб борди. Натижада 3 та ташаббус ғолиб деб топилди ва лойиҳалар молиялаштирилгандан сўнг ушбу ташуббусларнинг ижроси учун ишлар бошлаб юборилади.

Сўх туманидан ғолиб бўлган лойиҳалар:

Мактабгача таълим муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари бўлимидан жой олган “Сўх туман 3-сонли МТМ-ни жорий таъмирлаш ҳамда қуёш панеллари ўрнатиш” лойиҳаси. Жами овозлар сони – 3 520 та.

Йўналтириладиган маблағ миқдори – 1 320 000 000 сўм.

Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари бўлимидан жой олган “Сўх тумани Сарибозорча МФЙ-да жойлашган 29-сонли мактабига ёзги спорт майдончаси, спортзалини реконструция қилиш ҳамда 10 киловатли гибрид қуёш панеллари ўрнатиш” лойиҳаси. Жами тўплаган овозлар сони – 3 177 та.

Тасдиқланган маблағ миқдори – 700 000 000 сўм.

Соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари бўлимидаги “Сўх туман Янгиариқ МФЙда жойлашган тиббий хизмат уйини жорий таъмирлаш ва қуёш панеллари ўрнатиш” лойиҳаси. Жами тўплаган овозлар сони – 2 262 та.

Тасдиқланган маблағ миқдори – 1 320 000 000 сўм.

Барча ғолиб бўлган лойиҳалар ва маҳаллаларни ушбу зафар билан табриклаймиз ва келгусидаги ташаббуслар ҳам ғолиб бўлишига ният билдирамиз.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram