АҲОЛИ, АЙНИҚСА ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАЛАРНИ ВИРУСЛИ ГЕПАТИТДАН АСРАШ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШ БЎИЧА ТАРҒИБОТ ИШЛАРИНИ КУЧАЙТИРИШ – КУННИНГ АСОСИЙ ТАЛАБИ
2023-09-16 17:37:12 142
Аҳоли, айниқса вояга етмаган болаларни вирусли гепатитдан асраш ва унга қарши кураш бўича тарғибот ишларини кучайтириш – куннинг асосий талаби
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туман аҳолисини юқумли ва паразитар касалликлар билан касалланиши, комплекс профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларнинг мақсадли амалга оширилиши натижасида юқумли касалликларга қарши курашиш, юқумли касалликлар профилактикаси даражаси ва даволаш-профилактика муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатиш сифати ва вирусли гепатитлар тарқалишининг олдини олиш борасидаги ишлар таҳлили шуни кўрсатадики, туманда вирусли гепатит “А” кўрсатгичи анчага ошган. Энг ачинарлиси, ушбу беморларнинг 99 фоизи 14 ёшгача бўлган вояга етмаган болалардир.
Ана шу долзарб ва муаммога айланиб қолаётган ҳолатларни таҳлил этиш ва вирусли гепатит касаллигини олдини олишга қартилган ишларни муҳокама этиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмасида тадбир ўтказилди. Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирокида мазкур масала кенг муҳокама этилди.
Тадбир аввалида туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов мазкур масала юзасидан иштирокчиларга маълумот берди. Касалликка чалинган вояга етмаган болаларнинг сони маҳаллалар кесимида таҳлил қилинди. Касалланганлар асосан Девайрон, Ленбур, Офтобру, Қалъа, Сариканда, Ҳушёр ва Янгиариқ маҳаллаларида кўп қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31 июль 2021 йилдаги 584-сонли қарори ва ушбу қарор билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида юқумли касалликларга, шу жумладан, вирусли гепатитларга ташхис қўйиш, улар профилактикаси ва уларни даволаш усулларнии янада такомиллаштириш бўйича” комплекс чора-тадбирларга кўра, тиббиёт билашмалари ва СЭО ва ЖС бўлимлари мутасаддилари зиммаларига юқумли касалликларни олдини олиш ва профилактик эмлаш тадбирларини ўтказишдек масъулиятли вазифалар қўйилган. Бироқ, масъулиятсизлик оқибатида шу кунгча туманда фақатгина 130 нафар вояга етмаганлар “А” вирусли гепатитга қарши эмлангани маълум бўлди.
Туман ҳокими мазкур ҳолат бўийча туман тиббиёт бирлашмаси ва туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлими мутасаддиларини қатиқ огоҳлантирди ва ҳудудларда вирусли гепатитга қариш эмлаш бўйича тарғибот ишларини кучайтириш юзасидан кўрсатмалар берди. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига асосан давлат санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар юқумли ва паразитар касалликлар тарқалиши хавфини туғдирувчи шахсларни ишдан четлаштириш чоралари кўриш шартлиги белгиланган.
Туман ҳокими мазкур тадбирдан сўнг туман тиббиёт бирлашмасидаги тозалик ҳолатини кўздан кечирди. Ушбу масалага алоҳида эътибор бериш бўйича туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарига қатъий топшириқлар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram