"ЁНҒИНДАН ОГОҲЛИК" УМУММИЛЛИЙ КАМПАНИЯСИ ДОИРАСИДА НАВБАТДАГИ ЎҚУВ АМАЛИЙ МАШҚИ ВА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР СЎХ ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛДИ
2023-09-14 18:44:52 141
"Ёнғиндан огоҳлик" умуммиллий кампанияси доирасида навбатдаги ўқув амалий машқи ва кўргазмали семинар Сўх туманида олиб борилди
Фарғона вилоятининг анклав ҳудуди бўлган Сўх туманида фавқулодда вазиятлар ходимлари, ички ишлар, туман газ, электр тармоқлари ҳамда тегишли хизматлар иштирокида белгиланган жежага асосан ҳамкорликдаги ўқув амалий машқи ўтказилди.
Ўқув машқи давомида, ўқув машқига жалб этилган барча шахсий таркибнинг жанговар шайлиги синовдан ўтказилиб, шартли равишда содир бўлган ёнғинда қолиб кетган фуқаролар хавфсиз ҳудудга олиб чиқилиб, биринчи ёрдам кўрсатилди ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширилди.
Шунингдек, Сўх тумани ФВБ бошлиғи подполковник Ж.Ж.Жалолов иштирокида тумандаги таълим даргоҳларидан бирида "Ёнғиндан огоҳлик" умуммиллий кампанияси доирасида ўқув семинари ташкил этилди. Семинар давомида мактаб ўқувчиларига зарурий тавсиялар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram