СЎХДА ҚАРИЙБ 22 МИЛЛИОН СЎМЛИК АЛИМЕНТ ҚАРЗИ ТЎЛИҚ УНДИРИЛДИ
2023-09-14 18:42:54 129
Сўхда қарийб 22 миллион сўмлик алимент қарзи тўлиқ ундирилди
Ота ўз фарзандини таъминоти учун алимент мажбурияти мавжудлигини била туриб, бир йилдан ортиқ муддатда бу мажбуриятни бажармаслиги оқибатида алиментдан 21,8 миллион сўм қарздорлик вужудга келади.
Давлат ижрочилари томонидан қарздор М.Н.га бу мажбуриятни бажарилмасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилишига қарамай масъулиятни ҳис этмайди.
Охир-оқибат, қарздор 15 кунга панжара ортига равона бўлмаслик учун маъмурий иш материалларини судга юбориш жараёнида 21,8 миллион сўмлик қарзини тўлашдан бошқа чораси қолмаганлигини тушуниб етди ва ундирувчи С.Н.нинг ишончли вакилига қарз суммасини нақд пул шаклида тўлиқ тўлаб берди.
Шу билан бирга, келгусида ҳам алимент тўловларини ойма-ой, ўз муддатида амалга ошириб боришга ваъда берди.
Жасурбек Абдумухамадов - бошқарманинг катта инспектори
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram