ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-09-14 18:40:08 140
Туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
Туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги 76-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман Кенгаши депутатлари, туман секторлари раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияга раислик қилган туман ҳокими, Кенгаш раиси Сайидбаҳром Сайидмусаев сессияни очиб, иштирокчиларга кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан маълумотлар берди.
Сессия котибини сайлангандан сўнг иштирокчилар кун тартибидаги масалалар муҳокамасига киришдилар.
Кун тартибидаги биринчи масала - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-октябрдаги ПҚ-408 сонли қарорининг 10.1 бандига асосан туманда қарор ижросини таъминлаш мақсадида туман газлаштириш ва йўл хўжалиги бошқармаси идоралари томонидан 2023-йилни 8-ойида қилинган ишлар тўғрисида туман йўл хўжалиги бошлиғи Хабибжон Мирзаев ва “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ “Сўх Газ” ГТБ бошлиғи Шоҳзод Ҳисеновлар маълумот беришди.
Кун тартибига қўилган иккинчи масала - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11-мартдаги ПҚ-92-сонли қарорининг 3-илова 27.2-бандига асосан, Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари ва “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари томонидан маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни ечимлари бўйича қилинган ишлар тўғрисида нуронийлар жамоатчилик Кенгаши туман бўлинмаси бош мутахассиси Абдушукур Турабоев сессия иштирокчиларга маълумот берди.
Сессия кун тартибига киритилган навбатдаги масала - туманда йўл харакати хавфсизлигини таъминлаш борасида 2023-йилнинг 8-ойида бажарилган ишлар тўғрисида сессия иштирокчилари туман ИИБ, ЖХХ, ЙХХГ катта инспектори майор Шуҳратжон Тураевнинг ахборотини эшитдилар.
Кун тартибидаги навбатдаги масала кам таъминланган, ёрдамга муҳтож фуқароларни моддий қуллаб-қувватлаш тўғрисидаги туман секторлари раҳбарларининг хатлари тўғрисида Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши котибият мудири Масутжон Жумаев маълумот берди.
Сессия кун тартибга қўйилган масалалар бўйича иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва шу билан Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги 76-сессиясига якун ясалди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram