Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 202 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИЛАСИЗМИ?

×

 2023-09-14 18:37:58    97

PDF юклаш
Чоп этиш


Биласизми?

Муддатли меҳнат шартномаси муддат тугаши билан бекор қилинмаса, у номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади

Меҳнат шартномаси исталган вақтда иш берувчи ва ходим келишувига кўра улар белгилаган кундан бошлаб бекор қилиниши мумкин (Меҳнат кодекси 157-модда)

Бунда иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат шартномасига ёзма шаклда қўшимча келишув тузилади.

Мазкур келишувда шартнома бекор қилинадиган сана, келишув тузилган сана ҳамда иш берувчи ва ходимга оид маълумотлар кўрсатилади. Келишувда шарнома бекор бўладиган сана сифатида исталган муддат кўсатилиши мумкин, масалан муддат бир неча кун, ой, йил бўлиши мумкин.

Муддатли меҳнат шартномаси эса унда кўрсатилган муддат тугаши билан бекор қилинади.

Меҳнат шартномасидаги муддат тугаганидан кейин шартномани бекор қилиш ниятида бўлган тараф, яъни ходим ёки иш берувчи бир-бирини камида 3 кун олдин ёзма огоҳлантириши керак.

Масалан, шартнома муддати 10 июлда тугаши белгиланган бўлса, уни бекор қилишни иш берувчи истаса, иш берувчи ходимни 7 июлгача ёзма хабардор қилиш керак. Аксинча, ходим ишдан бўшашни истаса, иш берувчини 7 июлгача ёзма хабардор қилиш керак.

Бу қоида, ходим иш ўрни, лавозими сақланаётган бошқа ходим ўрнига ишга олинганда қўлланилмайди, бунда меҳнат шартномаси иш жойи сақланаётган ходим ишга чиққан пайтдан бошлаб бекор қилинади.

Масалан, ходим “декрет”га чиққан бошқа ходимнинг ўрнига ишга олинганда, “декрет”даги ходим ишга қайтиши билан шартнома бекор бўлади.

Меҳнат шартномаси муддати тугаганидан кейин 1 ҳафтада иш берувчи ҳам, ходим ҳам шарномани бекор қилишни талаб қилмаса, шартнома номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади.

Энди уни “муддати тугаши муносабати билан” деган асос билан бекор қилиб бўлмайди.

Муддатли меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда шартномада иш берувчи ёки ходим неустойка тўлаши белгиланиши мумкин.

Неустойка – шартнома шарти бажарилмаганида тўланадиган пул суммаси.

Бунда, шартнома иш берувчи томонидан ходимнинг айбисиз бекор қилинганда, иш берувчи ходимга неустойка тўлайди, аксинча бўлса, яъни ходим ташаббуси ёки айби билан шартнома бекор бўлса, ходим неустойка тўлайди.

Эслатма: неустойка фақат шартномада кўрсатилган бўлсагина тўланади.

Қодиралиев Муроджон Юсубжонович - Фарғона шаҳар адлия бўлими бўлим бошлиғи



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram