Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 107 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ ВА ТОЖИК-ЎЗБЕК ХАЛҚЛАРИНИНГ ДЎСТЛИК КЕЧАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-09-14 18:36:58    110

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги китоб тақдимоти ва тожик-ўзбек халқларининг дўстлик кечаси бўлиб ўтди

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Сўхлик таниқли журналист, “Овози тожик” газетасининг Фарғона водйисидаги мухбири, “Олтин қалам”, “Дўстлик” ордени соҳиби Мирасрор Аҳроровнинг “Фарзандони фарзонаи Фарғона” (“Фарғонанинг фарзона фарзандлари”) китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Муаллиф Мирасрор Аҳрории Фарғоний тахаллуси билан ижод қилади.

Китоб тақдимоти маросимида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, ҳоким ўринбосарлари, корхона-ташкилот ва муассасалар, ўқитувчилар, маданият вакиллари иштирок этдилар. Тадбирда сўз олган туман ҳокими китоб ва китоб муаллифи ҳақида сўзлаб, ушбу қадам Сўх тарихини, унинг фарзандалари ҳақидаги маълумотларни китобхонларга етказишда муҳим омил эканлигини қайд этди.

Тадбир давомида Мирасрор Аҳрории Фарғоний ҳам китоб ва унинг мазмуни ҳақида маълумот берди. Ушбу китобда Фарғонанинг турли соҳаларда фаолият олиб борган ва ҳаётини Ватан ривожига бағишлаган энг фаол фарзандлари ҳақидаги мақолалар, очерклар ва лавҳалар жой олган.

Мазкур тадбир давомида таълим соҳасида фидоийлик намунасини кўрсатаётган бир гуруҳ муаллимлар – Расулбек Гадоев, Ҳабибжон Жўраев, Зарифжон Ботиров ва Бунёджон Шоматовларга “Тожикистон маорифи ва илми аълочиси” кўкрак нишонлари тақдим этилди.

Шунингдек, уч нафар туман маданият соҳаси фидоийлари – Тожибой Юсупов, Неъматжон Ҳомидов ва Абдумуҳаммад Аҳроровларга “Тожикистон Республикаси маданият аълочиси” кўкрак нишонлари икки қардош ва қондош халқнинг дўстлиги ва ҳамкорлигининг рамзи сифатида тақдим этилди.

Ушбу иқдом Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзоданинг Сўх туманига сафаридан сўнг режалаштирилгани қайд этилди.   

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати













Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram