ҚАЛЪАЧА МАҲАЛЛАСИДА ТУМАН ҲОКИМИ ИШТИРОКИДА САЙЁР ҚАБУЛ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-09-14 18:32:13 139
Қалъача маҳалласида туман ҳокими иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди
Аҳоли мурожаатларини тинглаш, жойига борган ҳолда ўрганиш ҳамда уларнинг ижобий ҳал этилишини таъминлаш мақсадида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирокида сектор ҳудудидаги Қалъача маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун сайёр қабул бўлиб ўтди.
Навбатдаги сайёр қабулда фуқароларнинг коммунал соҳа, ижтимоий ҳимоя, бандлик ва бошқа масалалардаги мурожаатлари масъуллар иштирокида тингланди.
Сайёр қабулда иштирок этган фуқаролар мурожаатларининг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этиб берилди. Қолганларининг ижроси юзасидан қонунчилик талабларига асосан муддатлар белгиланди ҳамда сектор раҳбари томонидан назоратга олинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram