Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 209 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИЛАСИЗМИ?

×

 2023-09-13 17:31:51    103

PDF юклаш
Чоп этиш


Биласизми?

Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб халқаро баҳодирлар мусобақаси ўтказилади

“Хива – 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти” халқаро тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–223-сон, 12.07.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2024 йил Хивада:

мартда “Хива – 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти” халқаро тадбири;

май ойида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм вазирларининг ХII сессияси ўтказилади.

2023–2024 йилларда қуйидаги тадбирлар ташкил этилади:

“Taste of Uzbekistan Festival” шиори остида гастрономик фестивал;

Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган “ Strongmen” халқаро баҳодирлар мусобақаси;

“Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар.

Шунингдек, халқаро тадбир логотипи ҳамда Хива шаҳри ҳақида ўзбек, рус, инглиз, араб ва франсуз тилларида қўлланма ишлаб чиқилади.

2023 йил октябрда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг туристик ташкилотлари, ОАВ вакиллари, блогерларни жалб қилган ҳолда Хоразм вилояти бўйлаб инфотур ташкил этилади.


Қодиралиев Муроджон Юсубжонович - Фарғона шаҳар адлия бўлими бўлим бошлиғи



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram