Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 112 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ КОМПЛЕКС ТАРКИБИГА КИРУВЧИ МУАССАСАЛАР ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

×

 2023-09-13 17:30:39    108

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий комплекс таркибига кирувчи муассасалар фаолияти таҳлил қилинди

Туман ҳокимлиги мажлислар залида ижтимоий комплекс таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг 7-ой давомида бажарилган ишлари ҳисоботи ва келгусида амалга ошириладиган вазифалари юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда иштирок этган туман ҳокими бошчилигида амалга оширилган ишлар таҳлил этилди ва мазкур комплекс мутасаддилари фаолиятига танқидий баҳо берилди.

Амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида туман диний қўмита бўлими, имом хатиблар, маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар иштирокида давра сўҳбатлари ўтказиш, туманда спорт соҳасини ривожлантириш ва ушбу соҳага ёшларни кенгроқ жалб этиш мақсадида турли спорт мусобақалари ташкил этиш, таълим муассасаларида китобхонликни тарғиб этиш мақсадида турли танлов ва мушоиралар ташкил этиш, мактаблар ҳудудида ўқувчи ва ўқитувчилар ўртасида нос, сигарет, спиртли ичимликлар ва бошқа шунга ўхшаш инсон саломатлигига зарар етказувчи нарсалар истемол қилинмаслиги бўйича тарғибот ишлари олиб бориш ва қаттиқ назоратга олиш, ўқувчилар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, уларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мақсадида мактабларда дарсларга халал бермаган ҳолатда ҳафтада икки кун миллий кинолар намойиши режасини ишлаб чиқиш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram