Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ

×

 2023-09-12 17:50:46    149

PDF юклаш
Чоп этиш


Савол беринг, жавоб берамиз

АЛИМЕНТНИ 2 ОЙ ТЎЛАМАСЛИК ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ОЛИБ КЕЛИШИ МУМКИН!


Савол:

Вояга етмаган болаларга қанча вақт алимент тўламаслик жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинми?


Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддасига кўра, моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса — икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Агар шахс алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаган бўлса, у бундай жавобгарликдан озод қилинади.

МИБ Сўх туман бўлими


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram