Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 219 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИАРИҚ МАҲАЛЛАСИДАГИ АСОСИЙ ВА ИЧКИ ЙЎЛЛАРИГА АСФАЛЬТ ҚОПЛАМАСИ ЁТҚИЗИЛМОҚДА

×

 2023-09-12 17:48:12    120

PDF юклаш
Чоп этиш


Янгиариқ маҳалласидаги асосий ва ички йўлларига асфальт қопламаси ётқизилмоқда

Туманимиз маҳаллаларида энг долзарб масалаларни ҳал этиш орқали аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш йўлида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Сўх туманидаги автомобиль йўлларининг қатнов қисмини яхшилаш, автотранспортлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва тартибга солиш таъминлаш мақсадида туман марказида жойлашган Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғинининг “Янгиариқ” кўчасида асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.

- Умумиий узунлиги 2000 метр масофани ташкил этадиган ушбу таъмирлаш ишлари маҳаллага ўзгача кўрк бағишламоқда. Йўл қурилишида 10 дан ортиқ махсус техникалар ва 20 нафарга яқин ишчи-мутахассислар туну кун меҳнат қилиб келмоқдалар. Ўз кўчалари ободлигидан кўзлари қувонган маҳалла аҳли Яратгандан юртимиз тинчлиги, ислоҳотлар бардавомлигини сўраб дуо қилишмоқда. Бугун туманнинг қайсидир кўчасига асфальт ётқизилса қайсидир кўчасида сув чиқади, қайсидир кўчасида эса йирик тадбиркорлик мажмуаси иш бошламоқда. Маҳалла аҳолисининг кайфияти эса ўзгача, дейди биз билан суҳбатда туман Кенгашига маҳалладан сайланган депутат Амирали Сафаров.

Мазкур ишлар Президентимизнинг 408-сонли қарори асосида амалга оширилмоқда. Шу кунгача маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида ҳар бир хонадонга ичимлик суви тармоғи тортилиб, кўчанинг икки қисмига замонавий сув лотоклари ўрнатилган эди.

Асфальт ётқизиш ишлари “INDUSTRY AND BUIULDING GOODS” МЧЖ томонидан амалга оширилаётир. Мазкур ишларга 1 миллиард сўмдан ортиқроқ маблағ йўналтирилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram