ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
2023-09-12 17:46:27 139
Долзарб масалалар муҳокама этилди
Туман ҳокимлигининг масжлислар залида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев раҳбарлигида туман маҳаллий бюджетининг сентябр ойи учун белгиланган режасининг бажарилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 57-сонли қарори асосида куёш панелларини ўрнатиш, Президентимизнинг 93-сонли Фармони асосида “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурини бажарилиши, тижорат банклардаги мавжуд муаммоли кредитларни ундириш, янги ташкил қилинган саноат корхоналари фаолиятини ўрганиш ва уларга кўмаклашиш ҳамда бошқа масалалар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ҳам иштирок этди.
Мазкур тадбирда сентябр ойида маҳаллий бюджетга белгилаб берилган режалар ижроси, тумандаги тижорат банкларда янги очилган саноат корхоналарининг ҳисоб рақамларини очиш, барча ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинларида кичик бизнес субъектлар сони ва ишлаб чиқариш ҳажмини 2-баробарга ошириш, аҳолига хизмат кўрсатиш, туман бандликка кўмаклаши марказига иш сураб мурожаат қилган фуқаролар мурожаатини ижобий ҳал этиш, аҳолига қуёш панеллар ўрнатиш масалалари юзасидан олиб борилаётган ишлар кўлами таҳлил эилди. Юқоридаги масалаларнинг ижроси юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram