Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 67 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХЛИК ЁШ КАРАТЭЧИ – ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ!

×

 2023-09-11 18:49:21    114

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўхлик ёш каратэчи – жаҳон чемпиони!

Республикамиз пойтахти – Тошкент шаҳрида 8-10 сентябрь кунлари спортнинг шотакан каратэ-до бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Жаҳон каратэчиларини бирлаштирган ушбу мусобақаларда Сўх тумани вакили ҳам иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритгани барчамизни бирдек қувонтирди.     

70 килограмм вазнлилар ўртасида бўлиб ўтган мусобақаларда Сўх тумани вакили, Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 3-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби 8-синф ўқувчиси Озодбек Бурҳониддинов 16-17 ёш тоифасида ғолибликни қўлга киритди.

Озодбекка ўз вазни тоифасида жаҳон чемпионатининг олтин медали тақдим этилди. Мазкур мусобақаларда жаҳоннинг 32та давлатидан спортчилар иштирок этди.

Озодбекни ушбу муваффақият билан барча туман аҳлми номидан самимий муборакбод этамиз. Муваффақиятлар ва омад бардавом бўлишини тилаб қоламиз.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram