Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР

×

 2023-09-08 16:09:42    148

PDF юклаш
Чоп этиш


Қонунчиликдаги янгиликлар


Жисмоний шахслар томонидан нақд валютани божхонадан декларасиясиз олиб ўтиш миқдори оширилди


 Вазирлар Маҳкамаси қарори (443–сон, 04.09.2023-й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди


 Қарорга кўра:


 Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 100 миллион сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси йўловчи божхона декларасиясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади. Илгари 70 миллион сўм эди.


 Жисмоний шахслар декларасия тўлдириш талаб этиладиган белгиланган эквивалентдан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларини божхона назорати шакллари қўлланилмасдан олдин декларасияламаган ҳолда божхона органлари ходимларига маслаҳат олиш мақсадида тақдим этганда, божхона органлари ходимлари томонидан жисмоний шахсларга декларасия тўлдириш қоидалари билан боғлиқ умумий тушунтиришлар берилади. Илгари бу қоида мавжуд эмас эди.


 Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram