КЎП ТАРМОҚЛИ ЧОРВАЧИЛИК ХЎЖУЛИКЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2023-09-08 16:08:34 135
Кўп тармоқли чорвачилик хўжуликларини ташкил этиш ва ривожлантиришга доир семинар ташкил этилди
Бугун Ленбур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Орзуи Қамбари Раҳмон” чорвачилик фермер хўжалигида қишлоқ хўжалик соҳаси вакиллари иштирокида туманда чорвачиликни ривожлантириш истиқболлари мавзусида амалий семинар ташкил этилди. Семинарда қатнашган туман ҳокими Сакйидбаҳром Сайидмусаев ва туман ҳокими ўринбосари Муслимбек Мавлонбековлар соҳа вакиллари билан ушбу долзарб мавзуга доир суҳбат қилди.
Айтиш лозимки, туманимизда чорвачилик ҳам ўз ўрнига эга соҳалардан ҳисобланади. “Орзуи Қамбари Раҳмон” фермер хўжалиги туманимиздаги энг йирик хўжаликлардан биридир. Фермер хўжалиги раҳбари Равшанжон Қамбаровнинг маълумотига кўра, мазкур хўжаликнинг умумий ер майдони салкам 9,5 гектарни ташкил этади.
Фермер хўжалиги кўп тармоқли бўлиб, ушбу хўжаликда 11 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланган. Хўжаликда жами бўлиб 47 бош йирик шохли қорамол мавжуд бўлиб, шуднан 20 бошини сигир ташкил этади. Майда шохли ҳайвонларнинг умумий миқдори 35 бошни ташкил этади.
Фермер бугун берилаётган барча имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда фаолиятини кенгайтириб, парранда ва асалари боқишни ҳам йўлга қўйган. “Излаган имкон топар” деган мақолга амал қилиб фаолият юритаётган фермернинг йиллик даромади 200 миллион сўмдан ортиқроқни ташкил этади.
Семинар иштирокчилари фермер хўжалигида боқилаётган йирик ва майда шохли қорамоллар, паррандачилик, асаларичиликни кўздан кечирдилар ва ҳайвонлар учун бериладиган барча озуқалар фермер хўжалигининг ўзида тайёрланишига ҳам гувоҳ бўлдилар. Тайёрланган сенаж маҳсулотини кўздан кечирган мутахассислар унинг юқори сифатли эканлигини қайд этиб ўтишди.
Айни кунда фермер хўжалигида чорва моллар парвариши учун 50 тонна сомон, 40 тонна силос, 6 тонна қуруқ пичан, 3 тонна қуруқ беда, 10 тонна дағал озуқа, 3 тонна макка суттаси тайёрлаб қўйилган ва 2 гектардаги такроий макка силос маҳсулоти йиғиб териб олиш арафасида турибди. Туман ҳокими мазкур тадбирда туманда чорвачиликни ривожлантириш ва кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини кенгайтиришга доир ўзининг зарурий кўрсатма, таклиф ва тавсияларини бериб, мутасаддиларга бу бўйича керакли вазифалар юклади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram