“ЯНГИ ҲАЁТ УЧУН!” ШИОРИ ОСТИДА ЮРИШ МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ
2023-09-08 16:04:34 147
“Янги ҳаёт учун!” шиори остида юриш марафони ўтказилди
Спортга бўлган қизиқишни янада юксалтириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида туманимизда турли тадбирлар ўтказилмоқда. Бугун “Янги ҳаёт учун!” шиори остида ўтказилган юриш марафонида турли соҳа вакиллари, айниқса, ёшлар фаол иштирок этдилар.
Барча корхона-ташкилот ва муассасалар, маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддилари ушбу марафонда 5 000 қадам босиб, финишга қадар етиб келдилар. Марафонда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.
Юриш марафонидан сўнг туман аэродромида эрталабки бадантарбия машқлари ўтказилди. “Янги Ўзбекистонда янги нафас!” шиори остидаги бундай тадбирлар туман узра мунтазам ўтказилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram