Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 50 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ. МАКТАБЛАРИМИЗДА НИМА ГАПЛАР?

×

 2023-09-07 17:58:23    148

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги ўқув йили бошланди. Мактабларимизда нима гаплар?

Янги 2023-2024 ўқув йили бошланди ва барча умумтаълим мактабларда дарс жараёнлари белгиланган тартиб ва қоидаларга асосан олиб борилмоқда. Бироқ, баъзи таълим даргоҳларида йиллар оша тўпланиб қолган муаммо ва камчиликлар ҳам борки, уларни бартараф этиш ҳар биримиздан юксак масъулиятни талаб этади.

Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 17-сонли умумий ўрта таълим мактабида дарс жараёнлари бир сменада олиб борилади, табиийки, ўқувчилар сони камлиги боис, мактабга қўшимча бино қуриш учун эҳтиёж умуман сезилмайди. Бироқ, мазкур мактабда юқорида қайд этган муаммо ва камчиликлар ҳам борки, уларни бартараф этиш куннинг асосий мавзусига айланиб қолган.

Мактаб директорининг маълумотига кўра, мактаб биноси йигирманчи асрнинг 90-йилларида қуриб битказилган ва мазкур иншоот икки қаватдан иборат бўлиб, таълим даргоҳининг бир қисми фаолият юритмаётганлиги боис, таъмирталаб бўлиб қолган. Мактабда бўлган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев мактаб кутубхонаси, бинонинг иккинчи қисмида жойлашган ва айни кунда бўш турган ошхона, мажлислар залини кўздан кечирди.

Мазкур бинода таъмирлаш ишларини амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга катта имконият бор ва барча имкониятларни ишга солиш юзасидан туман ҳокими мактаб маъмурияти ва маҳалла бешлигига ўз таклифларини билдирди. Ҳатто ташаббус кўрсатиб, “Openbudget” орқали ҳам мазкур бинода таълим даргоҳини ривожлантиришга қаратилган турли тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш мумкинлиги аниқланди.

Мактаб спортзалини кўздан кечирган туман ҳокими таълим даргоҳи маъмуриятига таъмирлаш  сифатига алоҳида эътибор бериш лозимлигини қайд этди. Мутахассисларни жалб этган ҳолда биноанинг бўш қисмини таъмирлаш бўйича ҳисоб-китоб қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Мактабнинг юқори синф ўқувчиларига бирс соат дарс ўтган туман ҳокими талабалар билан савол-жавоб қилди, ўқувчиларнинг билим даражаси ўрганилди, уларнинг қизиқишларига қизиққан туман ҳокими талабаларга фақат билим олиш ва илм йўлида астойдил интилиш лозимлигини қайд этди ва ҳатто талабалар ўртасида шеърхонлик кечаси ҳам ташкил этилди. Мазкур синфхона туман ҳокими ҳомийлигида таъмирлаб берилади ва мактаб кутубхонасига янги китоблар ва бадиий адабиётлар тақдим этилади.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram