БИЛАСИЗМИ?
2023-09-07 17:54:34 159
Биласизми?
18 ёшга тўлмаган шахсни новвой сифатида ишлатиш мумкин эмас
Ҳукумат қарори билан (290-сон, 14.07.2023й.) ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхати тасдиқланди
Рўйхатга кўра, қуйидаги ишларда 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади, жумладан:
Кўмирни бойитиш аппаратчиси;
Қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш аппаратчиси;
Ер ости кон ишчиси;
Таркибида олмос бўлган консентратларни меъёрига етказувчи;
Қора металлар ишлаб чиқариш назоратчиси;
Олмослар ва ўта қаттиқ материалларни силлиқловчи;
Иссиқлик тармоғидаги ускуналарни таъмирлаш бўйича чилангар;
Нефт ва газ қазиб олиш бўйича оператор;
Газ тақсимлаш стансияси оператори;
Тиббий препаратларни дозаловчи;
Тиббий маҳсулотларни тахловчи;
Юқори частотали ток қурилмаларида пайвандчи;
Гипсни қиздирувчи;
Асфалтбетончи;
Новвой;
Хамир қорувчи;
Гўшт маҳсулотларини кесувчи;
Музқаймоқ тайёрловчи;
Наққош;
Йўловчи ташувчи поезд механиги-бригадири;
Тез тиббий ёрдам стансияларининг навбатчи тиббиёт ходими.
Қодиралиев Муроджон Юсубжонович - Фарғона шаҳар адлия бўлими
бўлим бошлиғи
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram