МАЛБУТЛИКЛАР ХОНАДОНЛАРИГА СЕНТЯБРЬ ОЙ ОХИРИГАЧА ИЧИМЛИК СУВИ КИРИБ БОРАДИ
2023-09-07 17:51:19 147
Малбутликлар хонадонларига сентябрь ой охиригача ичимлик суви кириб боради
Айни кунда туманимизда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида “Янги авлод қурилиш инвест” МЧЖ томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда. Қилинган саъй-ҳаракатлар туфайли ушбу йўналишдаги интилишлар ўз самарасини бермоқда.
Малбут қишлоғида яшовчи аҳоли ҳам сув муаммосидан азият чекишларини ҳаммамиз яхши биламиз. Қишлоққа сув асосан Қирғизистон ҳудудидан келади ва ундан маҳаллий аҳоли ҳам суғориш ва ҳам ичимлик суви сифатида истеъмол қилишади.
“Янги авлод қурилиш инвест” МЧЖ ишчи-ходимлари томонидан Малбут қишлоғигача салкам 5 километр масофага ичимлик суви қувурлари ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Ичимлик суви тармоғи Сўх дарёси ўзани ҳудудида барпо этилган тик қудуқдан қишлоққа етказиб берилади.
Барча ишлар туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев ва туман прокурори, иккинчи сектор раҳбари Садирали Мирзокаримов, шунингдек, жамоатчилик назорати остида амалга оширилаётир. Айни дамда қувурларнинг пайвандлаш ишлари амалга оширилаётир.
“Янги авлод қурилиш инвест” МЧЖ иш бошқарувчиси Шавкатжон Юлдошевнинг маълумотларига кўра, сентябрь ойининг охирги декадасида мазкур ишлар охирига етказилади. Шунингдек, МЧЖ ҳисобидан маҳалла ҳудудида яна бир дона тик қудуқ қазилади ва ушбу иншоот қўшимча манба сифатида Малбутликларга хизмат қилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram