ТУМАН ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2023-09-06 18:39:04 139
Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди
Туманнинг 1-сектори биносида туман ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди. Ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман ҳокими ўринбосарлари, туман ташкилот ва корхоналаридан бириктирилган сектор ишчи гуруҳи аъзолари иштирок этдилар. Туман ҳокимининг сайёр қабулига келган Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси туман ҳокимига ўзларининг муаммо ва камчиликлари хусусида мурожаат этдилар.
Туман ҳокимига маҳалла фуқароларидан асосан, моддий кумак кўрсатиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида ер майдонлари ажратиб бериш ва банк кредити олинишида ёрдам кўрсатиш, уй-жойини таъмирлашда амалий ва моддий ёрдам кўрсатиш, маҳалалдаги газ, электр ва сув таъминотидаги муаммларни ечилишида ёрдам кўрсатиш хусусида мурожаат этдилар.
Қабулда иштирок этган жисмоний ва юридик шахслар вакилларидан жами 6 та муаммолар аниқланди, ушбу муаммолардан 5 таси бартараф этилиб, шундан 1 та муаммолар ҳуқуқий маслаҳатлар бериш орқали тушунтирилди ҳамда тегишли корхона ва ташкилотларга юналтирилди.
Қабул давомида аниқланган мурожаатларни ўрганиб чиқиш ва натижаси бўйича муаллифга маълум қилиш учун туман ҳокимининг, туман ҳокимлигининг масалага дахлдор аппарат ходимлари, корхона, ташкилот ва бўлимларига тегишли топшириқлар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram