ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТ
2023-09-04 18:32:37 148
Фавқулодда вазият
"Олов - тилсиз ёв" деган гап бор халқимизда. "Ўт балосидан асрасин" деган гапнинг негизида ҳам катта маъно ва мазмун мужассам.
Бугун Офтобру маҳалласи "Соҳил" кўчасидаги 55-хонадонда ёнғин чиқган. Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин хавфсизлиги бўлими ва маҳалла аҳлининг бирдамлигида ёнғин ўчирилди ва унинг бошқа қўшни хонадонга ўтмаслиги олди олинди.
Ёнғин оқибатида мазкур оиладаги 8 та хонадонга зарар етказилганлиги маълум бўлди. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев бошчилигидаги тезкор штаб аъзолари воқеа жойида бўлишиб, ёнғин оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилди. Энг асосийси, ёнғинда оила азолари ёки қутқарувчиларга зарар етказилмаган.
Ёнғин оқибатларини бартараф этиш учун туман автомобил йўллари бошқармаси, туман ободонлаштириш бошқармаси техникалари ва фуқароларнинг шахсий автоуловлари жалб этилди. Туман ҳокимлиги ва саховатпеша тадбиркорлар томонидан мазкур оила аъзоларига хонадонларни тиклаш ва қуриш учун яқиндан ёрдам берилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram