Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 22 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

10 САВОЛГА 10 ЖАВОБ

×

 2023-09-04 15:59:34    262

PDF юклаш
Чоп этиш


10 саволга 10 жавоб

6. Алимент қарзи ота (она)нинг ҳар қандай мулкидан ундирилиши мумкин.


Суднинг алимент тўлашга оид ҳужжати ёки алимент келишуви бўйича қарздорлик МИБ томонидан ундириб берилади ва бу дарҳол ундирилиши керак бўлган маблағ ҳисобланади.


Алимент қарзи алимент тўлайдиган ота (она)нинг иш ҳақи ва бошқа даромадидан ундирилади, улар етарли бўлмаса ота (она)нинг банклар ва бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисоб варақларида турган пул маблағидан ундирилади. Бу маблағ етарли бўлмаганда, ундирув қарздорнинг бошқа мол-мулкига қаратилади. Ундирувни қаратиш мумкин бўлмаган мулклар рўйхати эса бу ерда.


7. Чет-элга чиқишга тақиқ гаров эвазига олиб ташланиши мумкин.


МИБ томонидан алимент тўловчиларнинг хорижга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.


Алиментлар олдиндан тўланган ёки бу бўйича гаров шартномаси тузилган бўлса, хорижга чиқишга оид чеклов олиб ташланади.


Бунда алимент олдиндан 5 йилдан кам бўлмаган муддатга тўланиши керак. Болалар вояга етгунигача бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.


Алиментни тўлашни гаров билан таъминлаш ҳам мумкин ва бунда гаров қиймати БҲМнинг 250 баравари (82 млн 500 минг сўм)дан кам бўлмаслиги лозим. Ҳар қандай мол-мулк (автомобиль, дўкон, уй-жой, квартира) гаров бўлиши мумкин.


Алиментни олдиндан тўлаш ёки алиментни гаров билан таъминлаш учун фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилинади.


8. Бола фарзандликка олинганида, алимент ундириш тугатилади.


Алимент ундириш қуйидаги ҳолатларда тугатилади:


– бола вояга етганда ёки вояга етмасдан туриб тўла муомала лаёқатига эга бўлганда (масалан, ишга кирганида);


– бола фарзандликка олинганида;


– бола вафот этганда.


9. Алимент тўламаслик маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.


Болага алиментни 2 ойдан ортиқ муддат ўз вақтида тўламаслик 15 сутка маъмурий қамоққа олишга ёки 120 соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этишга сабаб бўлади. Бу жазоларни қўллаш мумкин бўлмаган шахсларга эса БҲМнинг 20 баравари (6 млн 600 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.


Биринчи марта алимент тўламаган шахс, алиментни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.


Алимент тўламаслик маъмурий (юқоридаги) жазо қўлланилганидан кейин яна такрор содир этилса, 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Шахс алимент бўйича қарздорликни тўлиқ тўласа, жавобгарликдан озод қилинади.


10. Алиментни ундириш имкони бўлмаганида, махсус жамғармадан алимент тўлаб берилади.


Алимент тўламаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздордан алимент ундириш имкони бўлмаганида, алимент Алимент тўловлари жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилади.


Жамғарма ҳисобидан тўлаб берилган алимент миқдори кейинчалик алимент тўловчидан ундириб олинади. 


Мажбурий ижро бюроси Сўх тумани бўлими


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram