СЎХ ТУМАНИДАГИ МАКТАБЛАРДА “БИЛИМЛАР КУНИ” КЕНГ НИШОНЛАНДИ
2023-09-04 15:48:10 156
Сўх туманидаги мактабларда “Билимлар куни” кенг нишонланди
Бугун Сўх туманида “Янги ҳаёт учун Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида юртимиз Мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган ҳамда янги ўқув йили муносабати билан барча ўқув даргоҳларда тантанали тадбирлар бўлиб ўтди. Тадбирларда туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ва бириктирилган вакиллар иштирок этдилар.
1-сектор ҳудудидаги 24-сонли умумий ўрта таълим мактабида қатнашган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев барча мактаб педагогик жамоаси ва ўқувчиларни Мустақиллик байрами ва “Билимлар куни” билан самимий табриклади. Бу йил 1-синфга келган барча ўқувчиларга Президент совғалари тақдим этилди.
Туман ҳокими ва туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Г. Усмонова билан ўқувчиларга “Мустақиллик дарси”ни ўтишди.
1-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам “Биринчи қўнғироқ” тадбири кўтаринкилик билан ташкил этилди. Тадбирда иштирок этган туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидов ҳам барча талаба ёшларни байрам билан табриклаб, Сўх тумани биринчи ҳокими, меҳнат фахрийси Баҳодиржон Обиджонов билан юқори синф ўқувчиларига “Мустақиллик дарси” ўтиб бердилар.
Жорий ўқув йилида Сўх туманида мактаб остонасига илк бор 1 649 нафар жажжи ўғил-қизлар қадам қўймоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram