Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ГУЛЛАБ ЯШНАЁТГАН СЎХ

×

 2023-08-31 17:11:15    109

PDF юклаш
Чоп этиш


Гуллаб яшнаётган Сўх

      Ўзбекистон Республикасининг энг чекка ҳудуди ҳисобланмиш Сўх туманида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари самарасида туманимиз кўркам қиёфа касб этмоқда. Сўх — ғоят хушманзара маскан. Баланд тоғлар, тиниқ булоқлар, жўшқин сойлар, яшил аланга каби кўкка талпинган арчалар… Туманнинг энг катта бойлиги бу – унинг меҳнаткаш, меҳмондўст ва самимий одамларидир.

      Биргина мен сайланган Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида имконияти чекланган Сўхлик болажонлар учун 7 миллиард сўмлик мактабгача таълим муассасаси, Ҳазрати Али маҳалламизда яшовчи аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун 6 миллиард сўмга тенг бўлган сел тўсиш дамбаси, 5 километр ички йулларимизнинг асфальт қилиниши ҳамда 3 километр ичимлик суви қувури тортилиб, 80 га яқин хонадонларимизга “оби ҳаёт” келиши бу Сўхлик, меҳнаткаш меҳмондўст ва самимий одамлари учун “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган шиори остида маҳалламиздаги сайлларда, тадбирларда, давра суҳбатларида бу ғоя билан фахрланиб, кўтаринки овоз билан зикр қилишлари қалбларга руҳ бахш этмоқда.

        Дарҳақиқат, Ўзбекистон Иисон қадри улуғланган юрт! Биз Сўхликлар учун Мустақиллик, бу йилда бир марта, фақат мустақиллик байрамида эмас, ҳар куни, ҳар соат фикр юритиладиган, ҳар дам шукр қилинадиган, қадри, шарафи, бардавомлиги кўз қорачиғидек асраб-авайланадиган бебаҳо неъматдир. Унинг шарофати билан ижтимоий, маънавий ва диний қадриятларнинг қайтадан тикланиши ва ривожланиши учун кенг йўл очилди. Мустақиллик бизга ўзлигимизни қайтарди. Мустақиллик бизга дину диёнатимизни қайтарди.

        Фурсатдан фойдаланиб, мустақиллигимизнинг ўттиз икки йиллик тўйи муносабати билан бутун ватандошларимизни муборакбод этаман.

Нишонов Субҳонали Тўраевич – Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши депутати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram