МУЛГОН МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ ҲУДУДИДА 2020-2023 ЙИЛЛАРДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН МАҲАЛЛАЛАР ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯХШИЛАШ МАҚСАДИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ҲАҚИДА
2023-08-31 17:10:15 172
Мулгон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 2020-2023 йилларда амалга оширилган маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида амалга оширилган ишлар ҳақида
Мулгон маҳалла фуқаролар йиғинининг инфратузилмасини яхшилаш, аҳолига қулайликлар яратиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Мулгон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги мавжуд ҚВП биноси 1,7 млрд сўмга реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилди.
Мулгон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудини электр таъминотини яхшилаш учун 6.8 км янги электр тармоқлари тортилди ва 1 дона янги трансформатор ўрнатилди.
Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички йулларни яхшилаш мақсадида бу йилнинг узида 842 миллион сўмга 2.3 километр асфальтлаштириш ишлари амалга оширилди.
Маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 3.5 километр масофада янги ичимлик сув тармоғи тортилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram