МУЛГОН МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ БЕШЛИГИ БАЙРАМ АРАФАСИДА ЯНГИ БИНОГА КЎЧИБ ЎТИШДИ
2023-08-31 17:08:33 133
Мулгон маҳалла фуқаролар йиғини бешлиги байрам арафасида янги бинога кўчиб ўтишди
Туманимизда амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари халқимиз манфаатига қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Амлга оширилаётган барча ишларда “Инсон қадри учун” деган тамойилнинг амалдаги ижросини кўрамиз.
Ватанимизнинг 32-йиллик тўйи арафасида туманимизда ҳам янги ва замонавий бинолар, маҳаллалар гузарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари бешлиги учун хизмат уйлари, янги асфальтлаштирилган кўчалар фойдаланишга топширилмоқда. Мулгон маҳалла фуқаролар йиғинида қуриб битказилган маҳалла идораси ҳам Мулгонликларга байрам совғаси бўлди.
Мазкур маҳалла идораси давлат-хусусий шериклик асосида қурилиб, унинг қурилишига салкам 1 миллиард сўм маблағ сарафланди. Бугун маҳалла бешлиги шинам ва барча қулайликларга эга бўлган иш хоналарида фаолият олиб бориш бахтига муяссар бўлишди.
Бинонинг фойдаланишга топшириш учун ташкил этилган тантанали тадбирда туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев бошчилигидаги барча мутасаддилар иштирок этдилар. Маҳалла аҳли, нуронийлар, Мулгон ёшлари ва барча жамоатчилик вакиллари қатнашган тантанали тадбирда Илҳомжон Тожибоев сўзга чиқиб, амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, бугун халқимиз турмуш даражаси юксалаётганини таъкидлаб, яратиб берилган шароитларда халқ ва Ватан манфаатига сидқидилдан меҳнат қилиш лозимлигини қайд этди.
Маҳалла биносининг рамзий лентаси қирқилиб, барча тадбир иштирокчилари маҳалла идорасида яратиб берилган шароитларни кўздан кечирдилар. Нуронийлар дуога қўл очиб, маҳалла мутасаддиларининг келгусидаги фаолиятида омадлар ёр бўлишини тиладилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram