ИСТИҚЛОЛНИНГ 32-ЙИЛЛИК ТЎЙИ СЎХ ТУМАНИДА КАТТА ТАНТАНА СИФАТИДА ҚАЙД ЭТИЛДИ
2023-08-25 16:50:55 141
Истиқлолнинг 32-йиллик тўйи Сўх туманида катта тантана сифатида қайд этилди
Бугун Сўх туманида Мустақиллигимизнинг 32 йиллик тўйи катта тантана, кўтаринкилик билан нишонланди. Байрамона безатилган “Сўх савдо комплекси” ҳудудига ташриф буюрган қирғизистонлик меҳмонларни кутиб олган туман ҳокими ва мутасаддилар саҳна томон йўл олдилар. Байрамни нишонлашга келган барча Сўхлик инсонлар қалбида Ватанга бўлган меҳр ва муҳаббат жўшқин. Сўхнинг обод бўлаётганини ўз кўзлари билан кўрган қирғизистонлик меҳмонларни туман ҳокими бошчилигидаги гуруҳ муносиб кутиб олишди.
"Чорлов" мусиқаси ва ровийларнинг сўзлари билан, саҳна узра таралган майин куй остида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев барча байрам иштирокчиларини ушбу қутлуғ сана билан табриклаб, Сўх туманида Президентимизнинг алоҳида эътибори асосида олиб борилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини яна бир карра ёдга олди. Қирғизистондан келган меҳмонларни қутлаб, ўзаро меҳр-оқибат, яқин қўшничилик ришталари икки қардош давлат раҳбарларининг одилона ва оқилона сиёсатлари туфайли янги босқичга кўтарилаётганини таъкидлади.
Ўз навбатида Қирғизистон Республикасидан ташриф буюрган вакиллар Сўх аҳлини Истиқлол билан табрилкаб, туман ҳокимига эҳтиром рамзи сифатида қимматбаҳо совға тақдим этдилар.
Истиқлолимизнинг 32 йиллик тўйи бизнинг туманимизда ҳам “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида катта тантана ва шодиёналар билан қайд этилди. Санъаткорларнинг кўй-қўшиқларида Ватан таранунм этилди.
Ватанимизнинг 32 йиллик шодиёнаси иштирокчиларнинг рақслари ва хурсандчиликлари билан янада файзли бўлди. Туманимиз узра Истиқлол шодиёналари ҳали давом этади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram