БИРИНЧИ СЕНТЯБРДАН ЎЗБЕКИСТОН-ҚИРҒИЗИСТОН ЧЕГАРАСИДАН ID-КАРТА БИЛАН ЎТИШ МУМКИН БЎЛАДИ
2023-08-25 16:43:59 155
Биринчи сентябрдан Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидан ID-карта билан ўтиш мумкин бўлади
2023 йил 25 августда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақида Баённома (Бишкек шаҳри, 2023 йил 27 январь) кучга кирди.
Шуни қайд этиш лозимки, икки давлат ҳудудига кириш, ундан чиқиш, транзит ўтиш, ҳаракатланиш ва унда бўлиб туриш учун идентификация ID-картасидан амалда фойдаланиш ўзаро келишувга кўра, 2023 йил 1 сентябрь соат 00:00дан бошлаб йўлга қўйилади.
Баённома билан киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, икки давлат фуқаролари учун Давлат чегарасини кесиб ўтишнинг соддалаштирилган ягона тартиби жорий этилди.
Жумладан, бундан буён Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари 60 кунгача идентификация ID-картаси билан икки давлат ҳудудларига киришлари, ҳаракатланишлари ва унда бўлиб туришлари мумкин.
Ўзбекистон фуқаролари хорижга чиқиш биометрик паспорти билан Қирғизистон Республикасига кириш, ундан чиқиш ва транзит орқали бошқа давлатларга ўтишлари мумкин.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram