Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БОЛА ПУЛИ ОЛИШДА НИМАЛРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ КЕРАК?

×

 2023-08-25 16:41:12    768

PDF юклаш
Чоп этиш


БОЛА ПУЛИ ОЛИШДА НИМАЛРГА ЭъТИБОР ҚАРАТИШ КЕРАК?

   1. Бола пули олиш учун ариза намунаси худуд МФЙда тўлдириб берилади ва ушбу тўлдирилган маҳлумотнома, пенсия жамғармасига юборилиши;

    2. Ёлғиз она бўлса, даромадлар тўғрисида маҳлумот сўралмаслиги, ёлғиз она деганда боқувчиси йўқ, никохи қонуний бекор қилинган аёллар тушунилади.

    3. Оилада, 3 ёшга тўлмаган бола бўлса, онасидан иш ҳаққи тўғрисида маҳлумотнома сўралмаслиги, бироқ турмуш ўртоғининг иш ҳаққи ёки ўзини-ўзи банд қилинганлиги хақидаги маълумотномаси бўлиши кераклиги;

    4. Бола пули 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб, 3 ёшгача бўлган болага 325 минг сўм, ундан кейингисига 150 минг сўм ва ундан кейингисига 100 минг сўмдан хисобланиши;

    5. Оила кам таъминланган оила бўлиши, оилани хар бир аъзосига тўғри келадиган даромади 568 минг сўмдан ошмаслиги;

    6. Оилада турмуш ўртоғи чет давлатда ишлаётган бўлса, унинг даромади 1.960.000 сўм деб хисобланиши, ўзини-ўзи банд қилган фуқарони даромади ҳам, худди шу миқдорда хисобланиши;

    7. Оиладаги фарзандлар 3 ёшдан ошган бўлса ва ушбу оила тўлиқ оила бўлса, эр хотиндан иш ҳаққи тўғрисида маълумотномаси бўлиши кераклиги талаб қилиниши;

     8. Бола пули юзасидан МФЙга берилган ариза, пенсия жамғармасига йўллангач, 1 ой ичида автоматик тарзда, даромад ва бошқа холатлари аниқланиши, бунда инсон омили аралашмасдан, компютер база орқали аниқлаган маълумотлар асосида тайинланиши ёки рад қилиниши;

     9. Ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар, банд қилинганлиги, рўйхатга олинганлиги аниқ бўлгач, бола пулига ариза беришлари кераклигига, бунда даромади 1.960.000 сўм деб хисобланишига, эътиборларини оила аъзосига тушадиган даромад 568 минг сўмдан ошиб кетмаслигига риоя қилишлари;

     10. Оилани даромадига, 7 йил тўлмаган транспорт воситаси, номида иккита уй, ёки қўшимча бино бўлиши, қўшимча ер майдони ва томорқалар, сонидан келиб чиқиб, қора мол сигир ва қўй эчкилар ҳам оила даромади хисобига олинишини инобатга олишлари керак.

Хамралиев Жўрабек Соибжонович - Риштон тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram