ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА ИШСИЗ АЁЛЛАР ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ҚАРАТИЛГАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-08-24 17:17:28 130
Вилоят ҳокимлиги вакиллари иштирокида ишсиз аёллар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган очиқ мулоқот бўлиб ўтди
Республикамизда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган алоҳида тизим орқали бугунги кунда ҳудудларда ишсизлик даражасини камайтириш, аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ва аёллар бандлигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олиш ва уни жиловлаш, ишлаш истаги бор фуқароларга имконият яратиб бериш бўйича амалий ишлар қилинмоқда. Зотан, ишсизлик бор жойда жиноятчилик даражаси ҳам юксалади.
Вилоятимизда бевосита вилоят ҳокими топшириғи асосида Фарғона вилоятини жиноятчиликдан ва ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш ҳамда “Аёллар дафтари” тизимининг 4-босқичи ижроси юзасидан таклифлар тайёрлаш бўйича масъул шахслар бириктирилган бўлиб, мазкур масъуллар иштирокида ҳудудларда турли тадбир ва учрашувлар ўтказилмоқда.
Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда тумандаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари иштирок этдилар. Тадбир иштирокчиларига вилоят ҳокими топшириқ ва кўрсатмаларини етказган Фарғона вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси томонидан бириктирилган вакил сўзга чиқиб, мазкур кўрсатмаларни сўзсиз бажариш ва ушбу йўналишда алоҳида тизим яратиш лозимлигини таъкидлади.
Таъкидландики, барча ҳудудларда ишчи гуруҳлар томонидан ишни маълумотлар базасини шакллантириш ва уни чуқур таҳлил этиш учун 10 кун муддатда тумандаги жами хотин-қизлар сони, шундан 18-55 ёшдагилари сонини аниқлаб, аёллар рўйхатини шакллантириш керак. Ўрганиш ва хатлов жараёнида ҳар бир фуқарога алоҳида ёндошилган ҳолда уларнинг касбий маҳорати ва қизиқишларигача ҳисобга олинади.
Хатлов натижасига кўра, барча маълумотларни бир жойга жамлаб, туман ва шаҳар ҳамда вилоят даражасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган “Хотин-қизлар ўртасида ишсизликдан ҳоли ҳудуд” дастурларини ишлаб чиқилади ва ушбу дастурлар жойларда ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари томонидан тасдиқланиши керак.
Тадбир давомида ушбу йўналишда ҳар бир маҳаллада фаолият олиб бораётган мутасадди вакил мустаҳкам ҳамкорликда иш олиб бориши юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram