Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 204 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ ХОДИМЛАРИ ИШТИРОКИДА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2023-08-24 17:14:42    102

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Бугун Сўх тумани бўйлаб шарқираб оқаётган дарёлар қирғоқларида кўпинча “Чўмилиш тақиқланган!” ёзувлари кўзимизга ташланади. Бироқ, ушбу даъват ва огоҳлантиришларга риоя этиладими ёхуд этиляптими? Ушбу саволларга жавоб топиш мақсадида туман фақулодда вазиятлар бўлими ходимлари иштирокида ушбу ҳудудларга рейд ташкил этилди.

Ҳудудларда бўлган фавқулодда вазиятлар бўлими вакиллари тақиқланган сув ҳавзаларида чўмилаётган болалар билан суҳбатлашиб, уларга мазкур қоидаларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш билан бирга тақиқланган сув ҳавзаларида чўмилиш ҳаёт учун хавфли эканлигини ҳаётий мисоллар орқали етказишди.

Сўх туман ФВБ ФВДТ ва ФМ ташкил этиш бўлинмаси бошлиғи, лейтенант Фархиддин Саидовнинг бизга берган маълумотига кўра, бундай тадбирлардан ташқари, фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари аҳоли ўртасида ва корхона, ташкилот, муассасалар, ишлаб чиқариш субъектлари кесимида ёнғинларни олдини олиш, ис газидан заҳарланиш, овқатдан заҳарланиш, ботулизм касаллиги ва унинг салбий оқибатларига оид тарғибот ишлари олиб боришаётир.

Туманнинг Ҳушёр маҳалласидаги сешанба бозори ва Девайрон маҳалла фуқаролар йиғиндаги “Avilon-So’x textile” корхонасида ҳам ушбу мавзуларда соҳа вакиллари иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram