ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИДА ҲАМКОРЛИК ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНАДИ
2023-08-24 17:13:00 139
Янги ўқув йилида ҳамкорлик янада мустаҳкамланади
Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 5-сонли умумтаълим мактабида "Оила, маҳалла, таълим муассасаси" ҳамкорлиги доирасида мактаб педагогик жамоаси ва ота-оналар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Мазкур тадбирда асосий эътибор давлатимиз Мустақиллигининг 32-йиллигини муносиб кутиб олишга тайёргарлик кўриш, "Оила, маҳалла, таълим муассасаси" ҳамкорлигини янги босқичга кўтариш, фарзанд тарбиясида ота-онанинг мавқеини ошириш, ҳамда янги ўқув йилида таълим сифати ва самарадорлигини оширишга эришиш, соғлом ва етук инсонларни тарбиялаш йўлида ҳамкорликда фаолият олиб бориш каби мавзуларда фикрлар юритилди.
Мактаб масаласи Республикамизда давлатимиз сиёсати даражасига кўтарилгани маҳалла раиси Субҳонали Нишонов томонидан таъкидланди. Тадбир якунида таълим-тарбия жараёнида юқори натижаларга эришган устозлар тақдирландилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram