ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ
2023-08-24 17:11:25 154
Янги ўқув йили учун вазифалар белгилаб олинди
Бугун Чашма маҳалла фуқаролар йиғинидаги 11-сонли умумий ўрта таълим мактабида мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан янги ўқув йилига тайёргарлик юзасидан "Сифатли таълим – кучли жамият" шиори остида ‟Устозлар миллий форуми” бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Илҳом Абдумажидов сўзга чиқиб, юрт равнақи, мамлакат истиқболи келажагимиз эгаларининг ҳар жиҳатдан илму салоҳиятли, замонавий билимларни чуқур ва мукаммал эгаллаган ўғил-қизлар бўлиб вояга етишига боғлиқлиги ҳақида фикр юритди.
Сўх тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Гулноза Усмонова ‟Устозлар миллий форуми” иштирокчиларни табриклаб, таълим тизимига қаратилаётган янгиликлар, муаллимнинг жамиятдаги ўрни, келажак авлод олдидаги масъулияти ҳақида сўзлади.
Форумда 500 нафардан ортиқ соҳа вакиллари иштирок этди. Мазкур форумни ташкил этишдан асосий мақсад — умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида таълим ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан истиқболдаги режаларни белгилаб олишдан иборатдир.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram