АСОСИЙ МАСАЛА ҲАМКОРЛИКДАГИ ФАОЛИЯТ ОРҚАЛИ ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДАН ИБОРАТ
2023-08-24 17:10:04 133
Асосий масала ҳамкорликдаги фаолият орқали хотин-қизлар бандлигини таъминлашдан иборат
Маҳалла драйвери, яъни ўсиш нуқтасини аниқлаш ва уни ишга солиш, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масъулияти ҳудудларда фаолияти йўлга қўйилган ҳоким ёрдамчиларининг зиммасига юклатилган. Туманимизда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари иштирокида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган ишлар таҳлил этилди.
Тадбирда иштирок этган туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев барча ҳоким ёрдамчиларига ушбу йўналишда амалга оширилган ишларни таҳлил этиб, соҳадаги статистик маълумот ва кўрсатгичлар бир-биридан фарқ қилиши ва аниқланган камчиликларни ислоҳ этиш бўйича вилоят ҳокими томонидан қатъий топшириқ берилганлиги ва ушбу топшириқларни масъулият билан ижро этиш зарурлигини қайд этди.
Ишсиз фуқаролар, айниқса, хотин-қизларни аниқлаш, уларни хатловдан ўтказиш, иш билан банд бўлиш истагида бўлган хотин-қизлар ва аёлларнинг бандлигини таъминлаш, ушбу йўналишда аниқ чора-тадбирлар асосида иш олиб бориш лозимлиги таъкидланди. Барча ҳоким ёрдамчиларига бевосита маҳалла бешлиги, айниқса, хотин-қизлар фаоллари билан ҳамкорликда ушбу йўналишда иш олиб бориш ва белгиланган муддатда хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган ишларни атшкил этиб, чора-тадбирлар белгилаш ва аниқ маълумотларни туман ҳокимлигига тақдим этишга доир кўрсатмалар берилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram