Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 216 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СТАТИСТИК МАЪЛУМОТ

×

 2023-08-24 17:08:10    98

PDF юклаш
Чоп этиш


Статистик маълумот

 

Сўх туманида хизмат кўрсатиш соҳасидаги амалга оширилган ишлар


Туманда хизмат соҳасини ривожлантириш учун 2023 йилда 314 млрд. сўмлик 185 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобидан 730 та янги иш ўринлари яратиш манзилли рўйхати шакллантирилган.


Жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида 26 млрд. 388 млн. сўмлик (шундан 1 млрд. 240 млн. сўм банк кредити) 76 та лойиҳалар ишга туширилди ва 178 та янги иш ўринлари яратилди.


Шу жумладан, марказий Сўх кўчасида (Қалъа-Чашма йўналишида) 3 млрд. 400 млн. сўмлик 16 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобидан 53 та янги иш ўринлари яратиш манзилли рўйхати шакллантирилган бўлиб, жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида 2 млрд. 950 млн. сўмлик (шундан 150 млн. сўм банк кредити) 7 та лойиҳалар ишга туширилди ва 29 та янги иш ўринлари яратилди.


Мисол: туманнинг Мулгон МФЙ ҳудудида "SITORAI HIKMATULLOH" хусусий корхонаси ва "ORZUI SUXROBI ZAMIRZODA" хусусий корхонаси томонидан тиббий хизмат кўрсатиш лойиҳаси ташкил этилди ва 8 та янги иш ўринлари яратилди. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 2 млрд. сўмни ташил этиб туманда тиббий туризм хизматини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшди.


Навобод МФЙ ҳудудида "МУЛКИ АБДУЛХАМИДОВ АБДУЛХАМИД" хусусий корхонаси томонидан 5 млрд.сўм маблағ эвазига қурилиш материаллари савдо хизмати ишга туширилди ва 3 та янги иш ўринлари яратилди.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram