Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 144 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИШСИЗ, АММО ИШЛАШ ИСТАГИДА БЎЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ – АСОСИЙ МАСАЛА

×

 2023-08-24 17:06:03    149

PDF юклаш
Чоп этиш


Ишсиз, аммо ишлаш истагида бўлган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш – асосий масала

Фуқароларимиз, айниқса, хотин-қизлар ва аёлларни иш жойи билан таъминлаш масаласи куннинг асосий ва долзарб масалаларидан ҳисобланади. Республикамизда Президентимиз ташаббуси билан яратилган тизим асосида бугун ушбу йўналишда амлий ишлар олиб борилмоқда.

Туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев иштирок этган барча хотин-қизлар фаолларига мазкур масала долзарб эканлиги ва бу бўйича аниқ топшириқлар асосида иш олиб бориш лозимгини алоҳида таъкидлади. Маҳаллаларда ишсиз хотин-қизларни хатловдан ўтказиш, ишлаш истагида бўлганларни аниқлаб, руйихатини шакллантириш ва имкон даражасида барча ишсизларни бандлигини таъминлашда бевосита ҳоким ёрдамчилари ва туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда чора-тадбирлар белгилаш вазифалари юклатилди.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадинахон Сафарова ва туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Абдумажидовлар ҳам мазкур йўналишда ҳамкорликни кучайтириш лозимлигини қайд этдилар.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram