Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОМИЙЛИКСИЗ ҚОЛДИРИЛГАН БОЛАЛАР ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА

×

 2023-08-24 10:39:51    251

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳомийликсиз қолдирилган болалар давлат ҳимоясида

Мамлакатимизда суд тизимини такомиллаштиришга, тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг, шу жумладан болаларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга, шунингдек мактабгача таълим тизимини ислоҳ этишга ва янада ривожлантиришга қаратилган чоралар кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 март кунги 823-сонли Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш туғрисидаги Қонуни қабул қилинган. 

Қонун билан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, маъмурий органларнинг қарорлари устидан маъмурий судларга шикоят қилиш имкониятини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига маъмурий органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш муддатини                             3 ойдан 6 ойгача кўпайтиришни назарда тутувчи ўзгартиш киритилди.

Шунингдек болаларни хорижий мамлакатлар ҳудудида зарур даражадаги васийлик ва ҳомийликсиз қолдиришнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ушбу Қонун билан «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартишлар киритилди. Хусусан, болаларни хорижий мамлакатлар ҳудудида назоратсиз қолдирганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Бундан ташқари, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинишини ошириш мақсадида ушбу Қонун билан «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болалар сони 25 нафардан 50 нафаргача кўпайтирилишини назарда тутувчи ўзгартиш киритилди.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштириш мақсадида «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ҳамда «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига тегишли ўзгартишлар киритилди.

Жумладан, «1221-модда. Болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган болани ота, она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш, худди шундай хатти-ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса ёхуд Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган ва чет давлат ҳудудида турган боланинг суд томонидан белгиланган муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтарилишини таъминламаслик, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;

б) баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —

уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш:

а) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;

б) жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса;

в) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —

беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Агар шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлган боланинг Ўзбекистон Республикасига қайтарилишини жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кун ичида таъминлаган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади, бундан ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар, шунингдек илгари ушбу модда бўйича жавобгарликдан озод қилинган шахслар мустасно».

Ушбу Қонун фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга, шунингдек баркамол ёш авлодни тарбиялашга хизмат қилади.

 

Абдуллаев Шермухаммад Рўзиматович - Фуқаролик ишлари бўйича Сўх туман суди раиси


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram